Спорт | 14:10 / 19.09.2016
7696
1 дақиқада ўқилади

“Манчестер Сити” Месси ва Неймар билан музокара ўтказди

“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола янги мавсум олдидан “Барселона” ҳужумчилари Лионель Месси ва Неймар билан қизиққан. Бу ҳақда Mundo Deportivo нашри хабар берди.

Маълумотларга кўра, клуб ижрочи директори Ферран Сориано аргентиналик ва бразилиялик билан учрашган. Аммо музокаралар муваффақиятли ўтмаган, Месси ва Неймар “Барселона”да қолишни маълум қилишган.

Аввалроқ Неймарга ПСЖ жамоаси ҳам қизиқиш билдираётганлиги тўғрисида хабарлар пайдо бўлган эди.

Мавзуга оид