Жаҳон | 20:33 / 19.09.2016
16872
1 дақиқада ўқилади

Сурия армияси сулҳ муддати тугагани ҳақида маълум қилди

Сурия қуролли кучлари ўт очишни тўхтатиш тартиби муддати якунлангани ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда Суриядаги нашрларга асосланган ҳолда РИА Новости хабар берган.

"Бу тартиб жорий этилиши қон тўкилиш олди олинишини таъминлаши кутилганди. Аммо террорчилар келишувнинг бирон бандига риоя қилишмади ва улар томонидан келишув 300 мартадан ортиқ бузилди", дейилган хабарда.

Сурия қуролли кучлари бош қўмондонлигининг фикрича, террорчилар тинчлик режимидан жангариларни қайта гуруҳлаш ва ҳужумларни давом эттириш мақсадида қурол-яроғ тўплашда фойдаланди.

Сулҳ тартиби 12 сентябрь куни амалга кирган эди.

Мавзуга оид