Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистонда шартли "террорчилар" йўқ қилинди
ШҲТга аъзо давлатларнинг халқаро аксилтеррор машғулотларида иштирок этаётган бирлашган қўшинлари қўмондонлик томонидан қўйилган топшириқларни бажарган. Улар Қирғизистонда бўлиб ўтаётган "Тинчлик миссияси-2016" машғулотлари доирасида шартли "террорчилар"ни йўқ қилди, деб хабар қилмоқда Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати.
Хабар қилинишича, ўқув машғулотларининг террорчиларни йўқ қилиш саҳнасида қўшма кучларнинг фронт ва ҳужум авиацияси ҳам қатнашган. Хусусан, Россия ва Хитойнинг Су-24 ва "Цзянь-Хун-7" бомбардимончи самолётлари ҳамда Ми-8МТВ ва "Чжи-9" вертолётлари хизматидан фойдаланилган.
"Тинчлик миссияси-2016" Қирғизистоннинг Иссиқ кўл вилояти ҳудудидаги тоғли минтақада бўлиб ўтмоқда. У, 21 сентябргача давом этади. Ўқув машғулотларида Қозоғистон, Қирғизистон, Хитой, Россия ва Тожикистон Қуролли кучлари иштирок этмоқда.
Мавзуга оид
20:21 / 10.07.2026
«Хитой - Қирғизистон - Ўзбекистон» темирйўли қурилиши фаол босқичга ўтди
21:06 / 07.07.2026
Қирғизистонда учиш чоғида самолётнинг шассиси синди
20:20 / 06.07.2026
Қирғиз-ўзбек чегарасида коррупцияга қарши махсус операцияда ўнлаб ходимлар ушланди
22:31 / 02.07.2026