Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
U-16 Осиё чемпионати. Ўзбекистон Яманни енгиб, гуруҳ пешқадамига айланди
Ҳиндистонда U-16 ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати давом этмоқда.
Бугун "D" гуруҳида Ўзбекистон терма жамоаси ўзининг иккинчи ўйинини Яман ўсмирларига қарши ўтказди. Учрашув ўзбекистонлик спортчилар устунлигида ўтди ва 1:0 ҳисобидаги ғалаба билан якунланди. Ягона гол 69-дақиқада Асадбек Собиржонов томонидан киритилди. Ушбу ўйиндан сўнг Ўзбекистон 6 очко билан гуруҳ пешқадамига айланди.
Гуруҳнинг иккинчи ўйини бугун, 19:30да КХДР ва Таиланд ўртасида бўлиб ўтади.
Ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати, 2-тур
"D" гуруҳи
Яман U-16 – Ўзбекистон U-16 - 0 : 1
Гол: Асадбек Собиржонов 69'
Огоҳлантиришлар: Ихтиёр Холдоров 55, Остон Урунов 76'
Мавзуга оид
22:47 / 09.07.2026
Ҳиндистон Хитойни ортда қолдириб, Россия нефтининг асосий харидорига айланди
08:50 / 08.07.2026
2026–2027 йилларда энг тез ўсадиган иқтисодиётлар маълум қилинди
18:30 / 07.07.2026
Бухорода ҳиндистонлик талаба юртдошини ўлдирди
11:04 / 30.06.2026