Ўзбекистон | 11:30 / 20.09.2016
10900
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати ҳафта давомида +39 даражага чиқиши мумкин

Гидрометеорология маркази хабарига кўра, жорий ҳафта охирига қадар Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида ҳаво ҳарорати 36-37 даражага ёки ундан ҳам юқорига кўтарилиши мумкин.

Қашқадарё, Сурхондарё, Навоий ва Бухоро вилоятларида кундузги ҳарорат +39 даражага чиқиши, тунда эса +15-20 даражасида қолиши кутилмоқда. 

Тошкент вилоятида ҳаво ҳарорати +36 даражани ташкил этади.

Мавзуга оид