Фан-техника | 18:23 / 20.09.2016
5604
2 дақиқада ўқилади

"ВКонтакте" ижтимоий тармоғи фойдаланувчилар учун ажойиб имкониятларни туҳфа этди

Фото: ТАСС

ВКонтакте ижтимоий тармоғи фойдаланувчилар орасида нақдсиз пул ўтказиш  хизматини ишга туширди, дея хабар қилмоқда ТАСС агентлиги ижтимоий тармоқ матбуот хизматига таянган ҳолда. 

Эндиликда, фойдаланувчилар банк карточкаларидан фойдаланган ҳолда пул ўтказишлари мумкин бўлади. Ушбу хизматдан сайтнинг веб намунасидаги мулоқотлар ойнасида, шунингдек, Android ва Windows Phone учун ишлаб чиқилган мобиль иловаларида ҳам фойдаланиш мумкин. Мазкур хизмат iPhone телефонлари учун яқин орада чиқадиган янгилаш билан бирга ишга тушади. 

Аммо, бу ҳали ҳаммаси эмас. ВКонтакте фойдаланувчилари ўзаро овозли хабарлар билан ҳам ўртоқлаша олади. 

Тармоқ вакилларининг таъкидлашларича, янги хизмат жонли суҳбатни хуш кўрувчилар ёки ёзишга вақти ва имкони бўлмаганлар учун қулайдир.  

Овозли хабарни ёзиш учун мулоқот ойнасидаги микрофон белгисини босиб туриш кифоя қилади. 

Сайтнинг веб намунасида овозли хабари юборишдан аввал эшитиб кўриш ҳам мумкин. Шундан сўнг, "Юбориш" тугмасини босиш етарли.


Теглар: ижтимоий тармоқ, ВКонтакте

Мавзуга оид