Жаҳон | 19:48 / 21.09.2016
8820
1 дақиқада ўқилади
Мексика ва АҚШ чегарасида наркобаронларнинг "замбараги" аниқланди
Мексиканинг Сонора штати полицияси кўриниши замбаракка ўхшаш, ўзи эса чегара орқали гиёҳванд моддалари отиш учун мўлжалланган юк машинасини аниқлади. Бу ҳақда Business Insider хабар бермоқда.
Полиция ҳисоботига кўра, рақамсиз юк машинаси АҚШнинг Аризона штатидан унча узоқ бўлмаган ҳудуддан топилган. Машина қаровсиз қолдирилган, унинг эшиклари очиқ бўлган.
Фургон корпусида ҳаво компрессори, бензинли двигатель, ҳаво сақловчи қурилма, шунингдек, узунлиги уч метр бўлган металл қувур топилган.
Гиёҳвандфурушлар бу қурилмадан 2012 йилдан бери фойдаланиб келишади. Унинг ёрдамида гиёҳванд моддаларни чегарадан 200 метр узоқликка ирғитиш мумкин бўлади.
Мавзуга оид
00:30 / 13.11.2024
«Депортация, чегара девори, бекор қилинадиган гуманитар ёрдамлар». Трамп президентлигининг илк кунида нималар қилиши маълум бўлди
21:03 / 29.10.2024
Аспирант тасодифан Мексика жунглиларида йўқолган шаҳарни топди
14:10 / 21.10.2024
Мексика ҲДК саккиз тоннадан ортиқ наркотикни мусодара қилди
20:19 / 07.10.2024