Light | 21:18 / 22.09.2016
18692
2 дақиқада ўқилади

Фото: Самолёт ичида ресторан

Хитойлик киши 5 миллион долларга яқин пул сарфлаб, Индонезия ҳаво йўлларининг Boeing 737 самолётини ресторанга айлантирди.

Lily Airways ресторани Марказий Хитойнинг аҳоли зич жойлашган шаҳри бўлмиш Хубэй вилоятида сентябрь ойининг бошида очилди. Унда 20та стол мавжуд ва ресторан кунига 200га яқин кишини қабул қила олади. Турли тоифадаги таомлар менюси 25 доллардан 60 долларгача нархларда.

Ресторанни қуриш вақтида унинг ичида иккита қисм сақлаб қолинди  — салондаги юк токчалари мижозлар буюмларини ушлаб туриш учун қўлланилади, официантлар эса меҳмонларга парвоз ходимлари формасида хизмат кўрсатишади.  Лекин ўриндиқлар самолётникига нисбатан анча қулайроқ қилиб жиҳозланган.

«Борт»да кечлик қилиш учун меҳмонлар йўловчи талонини олишига тўғри келади, кейин махсус залда кутиб, зина бўйлаб самолёт ичига киришади.

Ресторан эгаси самолётни аввалроқ сотиб олишни ният қилган эди. Унга ҳаво кемасини меҳмонхонага айлантирган шведларнинг лойиҳаси илҳом бағишлади.

Кемани Хитойга етказиш учун уни бузиш ва қисмларга ажратган ҳолда  Уханга жўнатиб, қайтадан йиғишга тўғри келди. Ресторан эгасининг айтишича, бундай катта ҳажмдаги самолётда учиш жуда қимматга тушади.

Тадбиркорнинг рафиқаси Лилининг (ресторан унинг номига қўйилган) таъкидлашича, бу севги изҳорининг энг яхши кўринишидир.

 

Мавзуга оид