Жаҳон | 20:11 / 22.09.2016
3790
1 дақиқада ўқилади

Италияда Alitalia компанияси учувчиларининг 24 соатлик норозилик намойишлари бўлиб ўтмоқда

Италиянинг Alitalia авиакомпанияси учувчи ва борт кузатувчилари 24 соатли иш ташлаш намойишини ўтказишмоқда. Бу ҳақида Corriere della Sera нашри маълум қилди. 

Манбага кўра, 22 сентябрь, пайшанба куни Римнинг Фьюмичино аэропортида 150 рейс бекор қилинган. Бунга 3 профессионал уюшма – Anpac, Anpav ва Usb томонидан ташкиллаштирилган норозилик акцияси сабаб бўлган. 

Anpac касаба уюшмаси сайтида айтилишича, “учувчи ходимларнинг иши билан боғлиқ масалалар”ни ҳал қилишда компания раҳбарияти билан бир тўхтамга кела олинмаганидан сўнг норозилик намойиши ташкиллаштирилган. 

Июнь ойида Франциянинг Air France  авикомпанияси учувчилари иш ҳақини оширишни талаб қилиб норозилик намойиши уюштиришганди. 

 

Лола Раҳманбаева
Тайёрлаган Лола Раҳманбаева
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид