Жаҳон | 10:29 / 22.09.2016
4606
1 дақиқада ўқилади
ОАВ: Греция ҳукумати туркиялик инқилобчиларга бошпана беришдан бош тортди
Греция суди Туркияда давлат тўнтариши қилишга уринганларга бошпана беришни рад этди. Бу ҳақда Daily Sabah газетаси ёзмоқда.
Газета берган маълумотларга кўра, ҳукумат Туркияда 15 июль куни содир этилган давлат тўнтаришига уринишдан сўнг, рухсатсиз чегарани кесиб ўтган ва Александруполис шаҳрига қўнган саккиз нафар ҳарбийга бошпана беришдан бош тортган.
Бу шахслар “мамлакатга ноқонуний равишда кириб келганликлари” учун уч ойга ҳукм қилинган эди, аммо кейинроқ суд бу қарорни уч йилга ўзгартирди. Ҳукумат, шунингдек, бошпана масаласи кўриб чиқилгунга қадар уларни ҳибсда ушлаб туришга ҳам қарор чиқарган.
Мавзуга оид
18:20 / 14.09.2024
Ишчи кучи камайди: Греция демографик фалокатга юз тутмоқда
00:16 / 04.09.2024
Грецияда бундан 45 йил олдин чўкиб кетган қишлоқ қурғоқчилик сабаб яна пайдо бўлди
18:32 / 29.08.2024
Грецияда машҳур сайёҳлик порти юз минглаб ўлик балиқлар билан тўлди
07:37 / 12.08.2024