Спорт | 02:53 / 22.09.2016
7334
2 дақиқада ўқилади

"Реал" "Вильярреал"га қарши ўйинда мавсумдаги илк очкосини йўқотди

Испания Ла Лигасининг 5-туридан ўрин олган "Реал" ва "Вильярреал" учрашуви поёнига етди. 

Мадридда кечган ўйинда Зидан аввалги турда майдонга туша олмаган Гарет Бэйл ва Криштиану Роналдуни асосий таркибга киритди. Шунга қарамай, дастлаб ҳисобни меҳмонлар очишди. Бруно Сориано 45-дақиқада пенальтидан гол киритди, - 0:1. Жамоалар танаффусга шу ҳисобда йўл олишди. 

Иккинчи бўлимнинг 48-дақиқасида эса "Реал" халоскори Серхио Рамос боши билан "Вильярреал" дарвозасини ишғол қилди. Қолган дақиқаларда иккала жамоа ҳам гол киритишнинг уддасидан чиқа олишмади. Шундай қилиб, "Реал" мавсумдаги дастлабки очкосини йўқотди. 

"Реал Мадрид" - "Вильярреал" 1:1 (0:1)

Голлар: 0:1 - Б. Сориано (пен. 45+1), 1:1 - С. Рамос (48)

"Реал Мадрид": Касилья; Данило, Варан, С. Рамос, Марсело (Карвахаль, 45); Ковачич, Кроос, Хамес; Бэйл (Лукас, 72), Бензема (Мората, 77), Роналду

"Вильярреал": Асенхо; Гаспар, Мусаккио, В. Руис, Х. Анхель; Б. Сориано, Тригерос; Черышев (Р. Сориано, 64), Кастильехо, Х. дос Сантос (Н'Диайе, 88); Сансоне (Пато, 73)

Огоҳлантиришлар: С. Рамос (45), Х. Анхель (52), Роналду (69), Кроос (75)

Мавзуга оид