Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Варшавада Ўзбекистон–Польша маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди
19–21 сентябрь кунлари Варшава шаҳрида Ўзбекистон ва Польша ташқи ишлар вазирликлари шартнома-ҳуқуқ хизматлари ўртасида маслаҳатлашувлар бўлиб ўтди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берган.
Польша делегациясига ташқи ишлар вазирлиги шартнома-ҳуқуқ департаменти директори Анжей Мишталь бошчилик қилди.
Маслаҳатлашувларда имзоланган икки томонлама ҳужжатлар инвентаризация қилинди, Ўзбекистон–Польша ҳужжатлари лойиҳалари устида олиб борилаётган иш жараёни кўриб чиқилди ҳамда ҳамкорликнинг ҳуқуқий асосини ривожлантириш ва кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Музокаралар чоғида ТИВ вакиллари халқаро шартномалар бўйича қонун ижодкорлиги ва уларни бажаришни тартибга солувчи икки томон қонунчилиги ҳақида маълумот алмашди.
Мавзуга оид
08:30 / 22.05.2026
АҚШ Польшага яна 5 минг ҳарбий жўнатади — Трамп
09:03 / 11.05.2026
Орбан ҳимоя қилган собиқ вазир АҚШга қочиб кетди
10:10 / 21.04.2026
Франция ва Польша ҳарбий алоқа учун сунъий йўлдош яратади
15:14 / 01.05.2025