Хитойлик амалдор пойабзалини кир қилишни истамагани учун ишдан ҳайдалди
Хитойнинг Чжэцзян вилоятидан бўлган амалдор лойдан юриб, пойабзалини кир қилишни истамагани учун ишдан маҳрум бўлди. Бу ҳақда Shanghaiist хабар беради.
Бао Сюйвэйни жума куни Меранти тайфунидан жабрланганлар ҳудудида суратга олишди. Суратда кўриниб турибдики, икки эркак амалдорни кўтариб, лойқа кўлмак устидан олиб ўтмоқда. Бу сурат интернетда пайдо бўлгач, Баони ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари танқид остига олишди.
Ҳукумат танқидга эътибор қаратди ва амалдорни ўз вазифасидан озод этди. Баонинг сўзларига кўра, бу тушунмовчилик сабаб юз берган: ўша куни у жабрланганлар ҳудудига расмий учрашувдан сўнг ташриф буюрган ва иш пойабзалини сув ўтказмайдиганига алмаштиришга улгурмаган. У қуруқроқ ерга ўтишга уринганида, суғурта компаниясининг икки ишчиси уни қўлидан ушлаб, катта кўлмак устидан олиб ўтишган. Бу эса бор-йўғи бир неча сония давом этган.
Амалдорни олиб ўтган ходимлар бу сўзларни тасдиқлашди: уларнинг сўзларига кўра, эркаклар худди шундай йўл билан нафақат Баога, балки бошқа кишиларга ҳам ёрдам беришган. Воқеани суратга олган фотосуратчи жанжал учун узр сўради ва у шунчаки инсонлар бир-бирига қай тариқа ёрдам бераётганини кўрсатишга уринганини айтди.
Мавзуга оид
17:52 / 04.09.2024
Ҳиндистонда амалдор дарёда чўкиб кетди. Ғаввослар иш ҳақини олмагунча уни қутқаришдан бош тортган
15:07 / 04.09.2024
Шимолий Кореяда сув тошқинларини бартараф этолмагани учун 30 нафар масъул амалдор қатл этилди – OАВ
14:08 / 22.07.2024
«У дарҳол истеъфога чиқиши керак» — Байденнинг қарорига АҚШ ва дунёдаги реакциялар
10:29 / 21.06.2024