Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Samsung ходими хитойлик рақобатчиларга маълумотни сотишга урингани учун ҳибсга олинди
Жанубий Корея полицияси Samsung компаниясининг юқори лавозимдаги ходимини махфий технологик маълумотни сотишга урингани учун ҳибсга олди.
Полиция жаноб Ли деб атаган ходим хитойлик рақобатчилардан 14 ва 10 нм.ли технологик жараёнлар бўйича Samsung Exynos процессорларини ишлаб чиқаришнинг ўзига хос жиҳатлари ҳақидаги маълумот учун пул олмоқчи бўлган. Маълумотни ўғрилашга уриниш компанияда аниқлангач, компания полицияга мурожаат қилган.
Ҳозирда компания кейинги авлод қурилмалари учун Exynos 8895 платформасини яратмоқда, у 10 нм.ли технологик жараён негизида қурилади.
Мавзуга оид
20:18 / 06.06.2026
Янги Samsung Galaxy S27 Pro смартфони ҳақида маълумот берилди
12:01 / 21.05.2026
Samsung иш ташлаш бошланишига 1,5 соат қолганда касаба уюшмаси билан келишувга эришди
08:42 / 06.05.2026
Samsung компаниясининг бозор капиталлашуви 1 триллион долларга етди
23:34 / 18.04.2026