Ўзбекистондаги барча сиёсий партияларга президентлик сайловда иштирок этишга ижозат берилди
Жорий йилнинг 23 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг мажлиси бўлиб ўтди. Уни Комиссия раиси М. Абдусаломов бошқарди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ёритиш бўйича Республика матбуот маркази хабар бермоқда.
Мажлисда сиёсий партиялар вакиллари, оммавий ахборот воситаларининг ходимлари иштирок этди.
“Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги Қонуннинг 241–моддаси ва “Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси тўғрисида”ги Қонуннинг 5-моддасига мувофиқ Марказий сайлов комиссияси 2016 йилги президентлик сайловида иштирок этиш учун сиёсий партияларнинг тақдим этилган аризалари ва бошқа ҳужжатларини кўриб чиқиб, Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси, Ўзбекистон Халқ демократик партияси, Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партиясига сайловда иштирок этишга ижозат бериш тўғрисида қарор қабул қилди.
Марказий сайлов комиссияси сиёсий партияларнинг ваколатли вакилларига рўйхатга олинганлик гувоҳномаларини ва белгиланган намунадаги имзо варақаларининг бланкаларини берди.
Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи округ сайлов комиссияларини тузиш ва уларнинг шахсий таркибини тасдиқлаш тўғрисидаги масала ҳам кўриб чиқилди.
Комиссия аъзолари сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқдилар.
Барча муҳокама қилинган масалалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди.
Мавзуга оид
19:31 / 06.12.2024
Руминия Конституциявий суди президентлик сайловларининг биринчи тури натижаларини бекор қилди
17:23 / 26.11.2024
Гуржистон парламенти президентлик сайлови санасини белгилади
12:46 / 08.11.2024
Икки марта аёлларни ютган Трамп: АҚШнинг янги-эски президенти ҳақида қизиқарли маълумотлар
09:22 / 06.11.2024