Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Руминияда президентлик сайловида Бухарест мэри ғалаба қозонди
Овозларнинг 99 фоизи ҳисобланганидан сўнг, Руминиядаги президентлик сайловларида Никушор Дан Жорж Жорже Симиондан олдинда. Симион мағлубиятни тан олмади.
Бухарестнинг либерал-прогрессив мэри Никушор Дан Руминияда президентлик сайловларининг иккинчи босқичида ғалаба қозонди, деб хабар бермоқда AFP мамлакат сайлов бюроси маълумотларига таяниб. Сайлов бюллетенларининг қарийб 99 фоизи ҳисобланганидан кейин у 54 фоиз овозга эга бўлиб, рақиби, 46 фоиз овоз олган ўта ўнгчи Жорже Симионни ортда қолдирди.
Даннинг ғалабаси Шаҳар ва минтақавий социология маркази (CURS) ва Avangarde ижтимоий ва хулқ-атвор тадқиқот гуруҳи томонидан ўтказилган экзитполлар маълумотлари билан ҳам тасдиқланди.
Шу билан бирга, Симион дастлаб дастлабки маълумотларни рад этди ва ўзининг ғалабасини эълон қилди. «Биз бу сайловларда аниқ ғолибмиз. Биз бу ғалабани Руминия халқи номидан эълон қиламиз», деди у Бухарестдаги жонли эфирда овоз бериш участкалари ёпилгандан кейин тарафдорларига.
У худди шундай баёнотларни Facebook ва X микроблоглар тармоғида қилган. Кейинчалик у мағлубиятини тан олди ва Данни табриклади. «У сайловда ғалаба қозонди ва бу Руминия халқининг иродаси», деб ёзади Симион.
Руминияда президентлик сайловининг биринчи босқичи 4 май куни бўлиб ўтди. Натижаларга кўра, Симион 41 фоизга яқин, Дан 20,99 фоиз овоз олган.
Мавзуга оид
08:28 / 03.06.2026
Руминия 298 та Lynx жанговар машинасини харид қилади
18:37 / 29.05.2026
Россия дрони Руминиядаги уйга келиб урилди
12:27 / 13.03.2026
Украина ва Руминия ҳарбий дронларни биргаликда ишлаб чиқаради
18:37 / 15.01.2026