Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Франция полицияси Ниццада теракт содир этмоқчи бўлган 2 қизни қўлга олди
Франция полицияси Ницца шаҳрида терактлар содир этмоқчи бўлган 2 қизни қўлга олди. Ницца шаҳрида яшовчи 17 ва 19 ёшлардаги икки қиз айни вақтда Сурияда бўлиб турган жангари Рашид Қосим билан телеграм орқали алоқа боғлаган.
Қизлар сентябрь ойи ўртасида қўлга олинган, шундан бери назорат остида сақланмоқда.
"Рашид Қосим бу қизларни ҳам муайян объектларга ҳужум уюштиришга ундаган. У шу йўл орқали ИШИДнинг ҳалок бўлган аъзолари учун қасос олишга чақирган", дея манбанинг сўзларини келтиради Parisien нашри.
Қайд этилишича, қўлга олинганлардан бири ИШИД билан алоқадор бошқа иш учун аввал ҳам сўроқ қилинган эди.
Мавзуга оид
16:46 / 24.05.2026
Покистонда теракт оқибатида 20 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
16:40 / 20.04.2026
Киевдаги теракт вақтида полициячилар ёш болани ташлаб, қочиб кетди. Тафсилотлар
09:06 / 19.04.2026
Киевдаги отишма: «Москвада туғилган шахс» ўт очди ва супермаркетда одамларни гаровга олди
19:23 / 06.04.2026