Жаҳон | 15:49 / 25.09.2016
4811
1 дақиқада ўқилади

Ироқ ғарбида теракт туфайли 15 полициячи ҳалок бўлди

Ироқ ғарбида яна бир портлаш амалга оширилиши оқибатида 15 нафар полициячи ҳалок бўлган. Бу ҳақда  Синьхуа хабар берган.

Ҳозирча бу теракт учун жавобгарликни ҳеч бир ташкилот ўз зиммасига олмаган. Бу ҳудуддаги терактлар ИШИД томонидан содир этилиши қайд этиб ўтилган.

Бугун Ироқнинг Тикрит шаҳридан шимолдаги назорат-ўтказув қисмига қилинган ҳужум оқибатида 12 нафар полициячи ҳалок бўлганди.

Мавзуга оид