Жаҳон | 21:20 / 26.09.2016
5767
1 дақиқада ўқилади

ОАВ: Жанубий Кореяда ҳарбий вертолёт фалокатга учради


Жанубий Кореяда ҳарбий вертолёт мамлакат шарқий соҳилларида фалокатга учради. Бу ҳақда Korea Times газетаси хабар бермоқда.

Нашр маълумотига кўра, бортида уч нафар киши бўлган "Линкс" ҳарбий вертолёти 26 сентябрь кечаси парвозидан саккиз дақиқа ўтиб радарлардан йўқолган. Фалокат сабаблари аниқланмаган. Айни дамда қидирув-қутқарув ишлари олиб борилмоқда.

Хабар беришларича, вертолёт Жанубий Корея-АҚШ ҳамкорлигидаги ҳарбий машғулотларга қабул қилинган.
 

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид