Жаҳон | 00:14 / 26.09.2016
7226
1 дақиқада ўқилади

Пан Ги Мун Суриядаги "тунги даҳшатларга чек қўйишга" чақирди

Фото: © AP

БМТ бош котиби Пан Ги Мун Сурия ихтилофининг барча томонларини "тунги даҳшатларга чек қўйишга" чақирди. У бу ҳақда АҚШ, Буюк Британия ва Франция ташаббуси билан чақиртирилган БМТ Хавфсизлик кенгашининг йиғилишида айтди.

Маълум қилинишича, йиғилишнинг чақиртирилишига Сурия армиясининг жангариларга қарши ҳужуми сабаб бўлган. Сурия армияси Ҳалабдан "Жибҳат ан-Нусра" ва "қуролланган мухолифат" жангариларини сиқиб чиқармоқчи.

Аввалроқ Сурия армияси Ҳалабда ҳарбий операциянинг бошланишини маълум қилганди. Ҳукумат қўшинлари тинч аҳолини жангарилар тўпланган жойлар ва уларнинг қўмондонлик пунктларига яқинлашмасликка чақирган.  
 
Сурия ҳарбий қўмондонлиги миллий ҳарбий-ҳаво кучлари бирорта ҳам фуқаролик объектига ҳужум қилмаганини тасдиқлади. Таъкидланишича, Сурия армияси разведка ва синчков кузатув маълумотларига асосланиб ишонч ҳосил қилган ҳолда террорчиларни бомбардимон қилмоқда.

БМТ бош котиби, Сурия

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид