Ўзбекистонда 2015 йилдан бошлаб халқ таълими тизимидаги методистлар иш ҳақи миқдорлари 1,5 бараварга оширилди
1997 йилдан Ўзбекистонда 1 октябрь – “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” умумхалқ байрами сифатида нишонлаб келинмоқда. Умумтаълим мактабларида 385 364 нафар устоз ва мураббийлар фаолият кўрсатади. Бу ҳақда Ўзбекистон Халқ таълим вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Педагогларнинг 273 065 нафари (70,9 фоизи) аёл, 112 299 (29,1 фоизи) эркак ўқитувчилардир.
Ўқитувчиларнинг 15 948 нафари олий (4,1 фоиз), 58 989 нафари (15,3 фоиз) биринчи, 139 064 нафари (36,1 фоиз), иккинчи тоифага эга, 171 363 нафари (44,5 фоизи) мутахассис сифатида фаолият юритишади.
Сўнгги уч йилда қарийб 25 минг нафар ёш педагоглар мактабларга ишга қабул қилинди.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 25 ноябрдаги ПҚ-227-сонли қарори асосида 2006 йил 1 январдан энг илғор ва фаол ўқитувчиларнинг ойлик маошларига 40 фоизгача устама ҳақ тўлаш тизими йўлга қўйилди.
2015 йилнинг 1 январидан бошлаб халқ таълими тизимидаги методистлар иш ҳақи миқдорлари 1,5 бараварга оширилди.
Мустақиллик йилларида 4041 нафар устоз ва мураббийлар давлат мукофоти билан тақдирланди. Шулардан 7 нафари “Ўзбекистон қаҳрамони”, 124 нафари “Эл-юрт хизмати” ордени, 304 нафари Ўзбекистон халқ ўқитувчиси, 317 нафари Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган халқ таълими ходими, 399 нафари Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи, 303 нафари “Меҳнат шуҳрати” ордени ва бошқа давлат мукофотлари билан тақдирланди.
1 октябрь, “Ўқитувчи ва мураббийлар куни”
Мавзуга оид
19:32 / 07.11.2024
Трамп Ўзбекистон билан муносабатларни қандай олиб боради?
17:48 / 06.11.2024
«Ўзбекистон қитъаларимиз чорраҳасида жойлашган ва глобал алоқаларимиз марказида бўлиши лозим» — Урсула фон дер Ляйен
21:49 / 04.11.2024
Ўзбекистонликлар 2024 йилда Қозоғистонда энг кўп пул сарфлаган хорижликлар қаторига кирди
21:21 / 17.10.2024