19:34 / 27.09.2016
14208

Ҳиллари Клинтон ва Дональд Трампнинг илк теледебатлари натижаси маълум бўлди

Нью-Йорк яқинида жойлашган Хофстр университетида АҚШ президентлигига номзодлар - Дональд Трамп ва Ҳиллари Клинтон иштирокидаги илк теледебатлар бўлиб ўтди. Тадбир 90 дақиқа давом этди, бу вақт ичида номзодлар мамлакатга фаровон ҳаётни қандай қилиб  қайтариш, бундан буён қайси йўналишда ривожланиши кераклиги ва хавфсизлик билан таъминлашга доир қарашлари билан ўртоқлашишди. 

CNN телеканалининг сўровнома натижаларига кўра, аҳолининг 62 фоизи Клинтонни, 27 фоизи эса Трампни дебатлар ғолиби, деб ҳисоблаши маълум бўлди. Номзодларнинг кейинги дебатлари 9 ва 29 октябрда бўлиб ўтиши режалаштирилган. АҚШ президенти сайловлари жорий йилнинг 8 ноябрида бўлиб ўтади. 
 

Демократлар партияси номзоди Ҳиллари Клинтон турмуш ўртоғи, АҚШнинг 42-президенти Билл Клинтон билан


 

АҚШ президентлигига Республикачилар партияси номзоди Дональд Трамп турмуш ўртоғи Мелания Трамп билан

Мелания Трамп ва Билл Клинтон - АҚШ президентлигига номзодларнинг турмуш ўртоқлари.

 

Top