Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
V Осиё соҳил ўйинларида ўзбекистонлик спортчилар иккита олтин медални қўлга киритишди
Вьетнамнинг Дананг шаҳрида бошланган V Осиё соҳил ўйинларида полвонларимиз иккита олтин ва битта кумуш медални қўлга киритди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Осиё олимпия кенгаши томонидан ташкил этилган мазкур нуфузли спорт анжуманида қитъамизнинг қирқдан зиёд давлатидан 2 минг 200 дан ортиқ спортчи 22 спорт тури бўйича ғолиблик учун баҳслашмоқда. Осиё соҳил ўйинларида Ўзбекистон спорт делегацияси аъзолари соҳил футболи, кураш, муайтай ва самбо бўйича Ватанимиз шарафини ҳимоя қилмоқда.
Кураш бўйича эркаклар ўртасида вазни 66 килограммгача бўлган полвонлар беллашувида Миржон Тўхтаев Осиё соҳил ўйинларининг олтин медалига сазовор бўлди. Иқтидорли курашчимиз ҳиндистонлик Кунал Сежвал, Хитой Тайпейи вакили Хао-Ченг Чанг ва эронлик Гхамбарали Гхамбарийни мағлубиятга учратди.
Вазни 73 килограммгача бўлган курашчилар ўртасида Суҳроб Худойбердиев суриялик Мунзер Жарида, вьетнамлик Конг Нгуен Тан, филиппинлик Ллойд Деннис Катипон ва туркманистонлик Нуряғди Жепбаровни енгиб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди.
Вазни 81 килограммгача бўлган полвонлар баҳсида қатнашган Муҳаммадали Шамсиддинов вьетнамлик Куан Буи Минх, ҳиндистонлик Шивраж Магдум ва туркманистонлик Муҳаммад Темировни мағлуб этиб, кумуш медални қўлга киритди.
Мавзуга оид
08:20 / 20.05.2026
Ўзбекистон сув истеъмоли юқори давлатлар рейтингига кирди
18:32 / 15.05.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон божхоначилари чегара постларидаги муаммоларни бартараф этиш бўйича учрашув ўтказди
22:20 / 09.05.2026
Ўзбекистон-Қозоғистон чегарасида навбат юзага келди
22:02 / 02.05.2026