Фан-техника | 22:29 / 27.09.2016
6436
2 дақиқада ўқилади

Xiaomi флагманлари ультратовушли бармоқ излари сканерига эга бўлди

Xiaomi компанияси янги Xiaomi Mi 5s ва 5s Plus смартфонларини намойиш қилди. Бу ҳақида ишлаб чиқарувчининг сайтида маълум қилинди. 

Янги девайслар ультратовушли Qualcomm Sense ID бармоқ излари сканери билан бойитилган.

Xiaomi Mi 5s қурилмаси 5,15 дюймли Full HD дисплей, 12 Мп'ли асосий камера ва 4 Мп'ли олд камера билан таъминланган. Смартфон икки модификацияда тақдим этилган - 3 Гб оператив ва 64 Гб флеш-хотира, шунингдек 4 Гб оператив ва 128 Гб флеш-хотира. 

Илғор модель катталашган - 5,7 дюймли дисплей ва 13 Мп'ли икки камераси билан ажралиб туради. Xiaomi Mi 5s Plus 4 Гб оператив ва 64 Гб флеш-хотира, шунингдек 6 Гб оператив ва 128 Гб флеш-хотира версияларида таклиф қилинади. 

Смартфонлар 29 сентябрдан Хитойда сотувга чиқади. Xiaomi Mi 5s қурилмаси нархи - 299 ва 344 доллар. Xiaomi Mi 5s Plus'нинг икки версияси баҳоси - 344 ва 389 доллар.  

 

Мавзуга оид