Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Беларусь президенти 28-30 сентябрь кунларида расмий ташриф билан Хитойда бўлади
Беларусь президенти Александр Лукашенко 28 сентябрь куни Хитойга расмий ташрифни амалга оширади. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар бермоқда.
"Президент Александр Лукашенко 28-30 сентябрь кунларида Хитой халқ республикасига давлат ташрифи уюштиради", — дейилади маълумотда.
Мазкур ташриф дастурида ХХР раиси Си Жингпин билан учрашув белгиланган. Якунда сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий соҳаларга оид 30га яқин халқаро ҳужжат имзоланиши назарда тутилган.
Бундан ташқари, Лукашенко Пекинда ХХР сиёсий доирасининг қатор вакиллари билан ҳам учрашади. Шундан сўнг у Пекин университетига ташриф буюради ва у ерда ОЎЮ раҳбарияти ва талабали билан суҳбат уюштиради.
Маълумот учун, Хитой Беларуснинг асосий савдо ҳамкорларидан бири ҳисобланади. Икки давлат ўртасидаги товар айланмаси ҳажми 2015 йилда 3 миллиард долларни ташкил этган. Бу 2014 йиги натижадан 5,6 фоизга кўп деганидир. Шунингдек, Беларуснинг Хитойга экспорт ҳажми 800 миллион долларни, Хитой импорти ҳажми эса 2,4 миллиард долларни ташкил этган.
Мавзуга оид
22:32 / 17.06.2026
Трамп Россия ва Хитойни «бутун дунёни портлатиб юбормаслик» учун ядровий келишувга чақирди
20:41 / 17.06.2026
Хитойнинг йирик нефть-газ компанияси топ-менежери пора учун ўлимга ҳукм қилинди
17:47 / 17.06.2026
Шавкат Мирзиёев Хитойнинг етакчи компаниялари ва молия институтлари делегацияси билан учрашди
09:56 / 16.06.2026