Фан-техника | 22:06 / 28.09.2016
6441
2 дақиқада ўқилади

Nissan навбатда туриш қулай бўлиши учун автопилотли курси намойиш қилди

Nissan компанияси навбатда туриш қулай бўлиши учун автоном курси намойиш қилди. Бу ҳақда Tech Crunch маълум қилди.

Ўриндиқлар бир-бирининг орасида фиксирланган масофани ушлаб туради ва ўз йўловчиси томонидан навбатнинг сурилишини кузатади.  

Курси асосига Nissan ҳайдовчисиз автомобиллари учун яратилаётган ProPilot автоном бошқарув тизими ётди. Курси тасвирланган роликда одамлар курсиларда осойишта ўтиришганларини, курсилар эса бўшаган ўринни эгаллаб навбатда ўзи сурилаётганини кўриш мумкин. Курси навбат бошига етиб келгач, яна ортига қайтади.

"Курси кутиш жараёнига хос бўлган стресс ва жисмоний зўриқишдан халос этади", деб айтдилар компания вакиллари.

Ҳозирда компания ушбу ихтиросини Япониядаги кафелар, савдо марказлари ва шифохоналарда татбиқ қилишга буюртмалар қабул қилмоқда. Ҳозирча курсини компаниянинг Йокогамадаги бош қароргоҳида 29 сентябрдан 2 октябргача синаб кўриш имконияти мавжуд. Курсилар 2017 йилда сотувга чиқарилади.

Nissan февралда ўзи ҳаракатланувчи идора курсиларини яратиш учун автоматик парковкалаш технологиясидан фойдаланганди.

 

Мавзуга оид