11:37 / 29.09.2016
7676

Нефть экспорти бўйича келишув ҳақида хабарлар ортидан Brent нефти нархи 6 фоизга кўтарилди

ОПЕК (нефть экспорт қилувчи давлатлар ташкилоти) аъзолари бир кунлик ўртача нефть қазиб олишни 32,5 миллион баррел бўлишини келишиб олишди. Бу ҳақда ОПЕК делегацияси манбасига асосланиб, Reuters хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Жазоирдаги учрашувда эришилган келишув 2016 йилнинг ноябрь ойидан кучга киради. Шундан сўнг, ОПЕК аъзолари нефть экспорт қилувчи бошқа мамлакатларга чеклов ҳақида таклиф киритишади.

Келишув ҳақида оммавий ахборот воситаларида хабарлар тарқалгач, нефтнинг Brent маркаси 6 фоизга (1 баррел - 48,73 доллар) кўтарилди.

Top