Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойда кўчки оқибатида тўрт киши ҳалок бўлди, 23 киши бедарак йўқолди
Хитой шарқидаги Чжэцзян музофотида жойлашган қишлоқлардан бирида кўчки оқибатида тўрт киши ҳалок бўлди ва 23 киши изсиз йўқолди. Бу ҳақда “Синьхуа” агентлиги хабар бермоқда.
Воқеа 29 сентябрь куни, Суцунь қишлоғида рўй берган.
Тоғдан қишлоққа келиб тушган кўчкининг ҳажми 400 минг кубометрни ташкил этмоқда. Ҳалокат жойида 20 та уй вайрон бўлган, яна 17 таси кўчки остида қолган. Ҳукумат қидирув-қутқарув ишлари олиб бориш вақтида 1460 кишини яқин атрофда жойлашган уйларга вақтинчалик кўчиришга мажбур бўлган.

Агентлик берган маълумотга кўра, соат 04:00гача (Тошкент вақти билан) 15 киши қутқарилган, изсиз ғойиб бўлган 23 киши топилмаган.
Кўчкига сабаб “Меги” тўфони олиб келган ёмғирлар дея кўрсатилган.
Мавзуга оид
22:37 / 02.02.2026
Хитой кетма-кет 16 йилдан буён дунёдаги энг йирик кемасоз давлат мақомини сақлаб турибди
20:40 / 02.02.2026
Хитойда Бирма мафиясининг яна тўрт аъзоси қатл этилди
23:40 / 30.01.2026
Панама канали Хитой компаниясидан олиб қўйилди
20:07 / 30.01.2026