Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саудия Арабистони АҚШнинг 11 сентябрдаги теракт бўйича қиролликка даъво аризалари беришга рухсат берувчи қонунини қоралади
Саудия Арабистони ҳукумати 2001 йил 11 сентябрда АҚШда содир этилган теракт қурбонлари оилаларига Саудия Арабистони устидан даъво аризалари беришга рухсат берувчи қонунини қоралади. Бу ҳақда Саудия Арабистонининг SPA ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Агентлик маълумотларига кўра, бу қонун қироллик ҳукуматида жиддий хавотир уйғотди.
"Юзлаб йиллар халқаро муносабатлар негизи ҳисобланган давлат суверенитети асосларига путур етказиш барча давлатларга, шу жумладан АҚШга ҳам салбий эффект кўрсатади", деб айтди Саудия Арабистони ташқи ишлар вазирлигидаги манба.
Шу билан бирга манба донолик устун келиб, юз бериши мумкин бўлган жиддий кутилмаган оқибатлардан қочиш учун АҚШ конгресси бу қонунни тўғрилаш учун зарур чораларни қабул қилишига умид билдирди.
Аввалроқ АҚШ сенати АҚШ президенти Барак Обама томонидан бу қонунга қўйилган тақиқловни енгиб ўтгани маълум қилинганди.
Мавзуга оид
07:09 / 02.06.2026
1,7 миллион зиёратчи ва ақлли бошқарув. Ҳаж-2026 якунлари
08:37 / 29.05.2026
Жаҳон бойлик харитаси ўзгармоқда: янги лидерлар пайдо бўлмоқда
08:52 / 27.05.2026
Саудиядаги 1 километрлик осмонўпар бинода Хитой технологиялари қўлланади
08:43 / 23.05.2026