Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
450 тонна ишқор билан денгизга чўкаётган танкер Япония соҳилларига тортиб келинди
Бортида 450 тонна натрий гидроксиди бўлган "Ёвамару" танкери денгизга чўкаётгани хабар қилинган эди. Айни вақтда, кемани кимёвий моддалар тушириладиган соҳилбўйига олиб келишнинг уддасидан чиқилган, деб хабар қилмоқда Киодо агентлиги.
Маълумотларга кўра, танкер бортида 4 нафар экипаж аъзоси бўлиб, уларнинг барчаси қутқарилган ва жабрланмаган. Кимёвий моддаларнинг денгизга қуйилиши юз бермаган.
50 метр узунликдаги "Ёвамару" бортида катта миқдорда қаттиқ ишқорли модда – натрий гидроксид (каустик сода) бўлган.
Танкернинг Ямагути префектурасидаги Токуямакудамацу портида чўка бошлашига мувозанатни йўқотгани сабаб бўлган. Унинг қийшайиш бурчаги 22 даражани ташкил этгани танкернинг сув остига чўкиш хавфини кучайтирган.
Мавзуга оид
18:57 / 15.06.2026
Япония Ўзбекистонда энергия самарадорлигини ошириш учун 230 млн доллар кредит ажратади
08:43 / 11.06.2026
Жаҳон нефть савдоси маркази Осиёга кўчмоқда
20:36 / 06.06.2026
Талаба визасининг муддати тугаган ўзбекистонлик Япониядан депортация қилинди
18:54 / 05.06.2026