АҚШ давлат департаменти АҚШ ҲҲК "Жибҳат ан-Нусра"ни атайлаб бомбардимон қилмаётганини тан олди
АҚШ давлат департаментида АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари Сурияда "Жибҳат ан-Нусра" позицияларини атайлаб бомбардимон қилмаётганини тан олди. Бу ҳақда журналистлар билан брифингда департаментнинг расмий вакили Марк Тонер маълум қилди. Тонернинг тан олишича, АҚШ "Ан-Нусра" жангарилари Суриядаги аҳоли турадиган мавзеларга бостириб киришни тўхтатган 2015 йилдан бери уларга зарба бермаяпти.
"Биз уларни 2014 ва 2015 йилда бомбардимон қилганмиз. Кейин эса улар аҳоли турадиган мавзеларга бостириб киришни тўхтатгач, биз ҳам бомбардимонларни тўхтатганмиз", деб айтди Тонер ва бу масалада яхшиси Пентагонга мурожаат қилиш кераклигини қўшимча қилди.
АР агетлиги мухбири Мэтью Ли АҚШлик дипломатларни Сурия бўйича чалкаш позицияда айблади. Унинг фикрича, АҚШ бир неча кундан бери Москва билан Сурия бўйича келишувдан чиқишга ваъда бермоқда, бироқ буни ҳеч ҳам амалга ошира олмаяпти. Шунингдек, Оқ уй томонидан ярашувни қайта бошлаш учун қўйилаётган шартлар шунчалик ноаниқки, уларни на АҚШ ҳамкорлари ва на рақиблари тушунмоқда.
Мавзуга оид
23:20 / 13.11.2024
Полшада АҚШнинг ракетага қарши мудофаа базаси очилди
22:44 / 13.11.2024
Трамп маъмуриятида Украина бўйича махсус вакил бўлади — ОАВ
22:14 / 13.11.2024
Трамп лавозим тақсимламоқда: Пентагон журналистга, Маскка янги департамент
15:44 / 13.11.2024