Жаҳон | 19:16 / 01.10.2016
16877
1 дақиқада ўқилади

АҚШнинг айғоқчи самолёти Россия кемаларига яқинлашди

Американинг айғоқчи самолёти 1 октябрь куни Ўрта ер денгизининг шарқий ҳудуди устидан парвоз қилган. Бу вақтда мазкур минтақада, Россиянинг доимий оператив кемалари бўлгани эҳтимол. Яна бир самолёт Қримнинг Қора денгиз соҳилига яқинлашган. Бу ҳақда, «Интерфакс» агентлиги ҳарбий авиация парвозларини кузатувчи ғарб сайтларидаги маълумотларга таянган ҳолда хабар қилмоқда. 

Шарқий Ўрта ер денгизида кузатилган айғоқчи самолёт Сицилиядаги Сигонелла базасидан ҳавога кўтарилган. У, 168858 борт рақамли P-8A Poseidon русумли кемаларга қарши патруль самолёти бўлган. Қримдан жануби-ғарбда парвоз қилган самолёт эса Крит оролидаги Суда-бей базасидан парвоз қилган. Бу самолётнинг RC-135W стратегик разведка самолёти экани айтилмоқда. 

«Интерфакс»нинг қайд этишича, сўнгги вақтларда Америка айғоқчи самолётларининг фаоллашуви кузатилаяпти. Бир кунда, 3-5та шундай парвозлар амалга оширилмоқда. 

Мавзуга оид