Samsung ёғ ва сувни қайтарувчи шиша ишлаб чиқди
Юқори технологиялар жадал ривожланаётган бугунги кунда смартфондан фойдаланмаётган кишини топиш анча мушкул иш. Бироқ, уларнинг смартфондаги ғашига тегувчи нарса — бир лаҳзада бармоқ излари ва чангни ўзига олишидир. Жанубий Кореянинг Samsung компанияси ушбу муаммонинг ҳам ечимини топганини даъво қилиб, янги ихтироси учун патент олишга муваффақ ҳам бўлди. Янги шиша тури мой ва сувни ўзига юқтирмаслиги таъкидланмоқда. Бу ҳақдаги видеолавҳа Оук Риждаги Миллий лабораториянинг YouTube-каналига жойлаштирилган.
Шундай қилиб, тез орада смартфон фойдаланувчилари телефон экранида из қолишидан нолимасликлари аниқ. Агар оддий сувга чидамли материал 90 даража бурчакда тушган сувни ўзига юқтирмаса, янги ишланма супергидрофоб ҳисобланади. Янги полимер 150 даража бурчакда тушган сувни ҳам ўзига юқтирмайди ҳамда юзада из қолдирмайди.
Расман янги материал шаффоф полимер ҳисобланади, бироқ, экспертларнинг уқдиришларича, ишлаб чиқарувчи уни экранни ҳимоя қилувчи ва орқа қопқоқларни ишлаб чиқаришда фойдаланиш ниятида. Мутахассис, видеода янги полимер билан ишлов берилган шиша сувни қандай сингдирмаслигини намойиш этган.
Мавзуга оид
11:28 / 10.11.2024
Дунё бўйлаб энг кўп сотилаётган смартфонлар номи маълум қилинди
21:57 / 26.09.2024
Samsung ходимлари радиацияга учрагани туфайли компания жаримага тортилди
22:24 / 19.09.2024
Samsung’нинг Ҳиндистондаги заводи ходимлари иш ташлаш эълон қилди
21:48 / 18.09.2024