Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШлик полициячилар 18 ёшли ўсмирни отиб ташлашди
АҚШда халқ ғазаби ва полиция ўзбошимчалигига қарши оммавий намойишларга янги сабаб топилди: Лос-Анжелес полициячилари узоқ давом этган автомобиль тақибидан кейин 18 ёшли ўсмирни отиб ташлашди, деб хабар бермоқда Daily News.
Полициячилар ўғирлаб кетилган машинани тақиб қилишаётганда гумонланувчи улардан анча узоқлашиб кетишга муваффақ бўлган ва қандайдир онда автомобилдан сакраб тушиб, ҳовлилар орқали қоча бошлаган. Бироқ полициячилар унга етиб олиб, уни ўққа тутишган.
Воқеа жойида дарғазаб шаҳарликлар йиғилиб, қотилликдан норозилик билдира бошлашган. Ўша ерда ўсмирнинг бағри хун онаси ҳам пайдо бўлиб, "полициячилардан фарзанди жасадини кўрсатишни илтижо қилган".
Полициячиларнинг айтишича, ўсмир қуролланган бўлган, унинг ёнидан тўппонча топилган. Воқеа юзасидан тергов бошланган.
Қайд қилиш жоизки, америкалик полициячилар тез-тез ҳеч қандай сабабсиз гумонланувчиларни ўққа тутадилар. Охирги шундай воқеалардан бири Шимолий Каролинада содир бўлган, унда полициячилар қуролсиз бўлган қора танли йигитни отиб ташлашган.
Мавзуга оид
21:42 / 11.02.2026
АҚШ Венесуэлага Россия билан ҳар қандай нефть битимларини расман тақиқлади
21:22 / 11.02.2026
НАТО «Арктика қўриқчиси» миссияси бошланганини эълон қилди
20:10 / 11.02.2026
Россия Трампнинг «Тинчлик кенгаши» биринчи йиғилишида иштирок этмайди
16:17 / 11.02.2026