Жаҳон | 10:30 / 02.10.2016
8907
2 дақиқада ўқилади

ОАВ Трампнинг 18 йил давомида солиқ тўламай ишлагани ҳақида хабар қилди

АҚШ президентлиги учун Республикачилар партиясидан номзод бўлган Дональд Трамп 1995 йилда 1 миллиард долларга яқин зарар кўргани учун 18 йил давомида солиқ тўламай ишлаш ҳуқуқига эга бўлгани ҳақида хабарга эга бўлди.

The New York Times нашрининг хабар беришича, миллиардернинг чоп этилган солиқ декларациясида Трамп 1995 йили 915,7 млн доллар миқдорида зарар кўрган. Бу эса қонунчиликка кўра унинг 18 йил давомида солиқлардан озод бўлишига имкон берган.

Нашр маълумотига кўра, 1990 йиллар бошида Трампнинг казинолари ёмон бошқарув туфайли касод бўлган, унинг авиабизнесда ва меҳмонхоналар соҳасидаги ишлари (хусусан, Нью-Йоркда "Плаза" меҳмонхоналари очиши) орқага кетганди.

Миллиардернинг ўзи газетанинг бу хабарига муносабат билдиришдан бош тортган. Унинг штаби баёнотида эса "бу янгилик 20 йиллар олдинги солиқ декларациясидан ноқонуний фойдаланиш эвазига пайдо бўлганини" иддао этган.

Трампнинг штабидагилар бу Демократлар томонидан АҚШ президентлиги учун номзод бўлмиш Ҳиллари Клинтонга ишлаётган ОАВнинг навбатдаги қадами эканини таъкидлашган.

Мавзуга оид