Рим папаси Озарбойжонга ташриф буюрди
Рим папаси Франциск Озарбойжонга бир кунлик ташриф билан етиб келди. 1news.az маълумотига кўра, Бокунинг Ҳайдар Алиев номидаги Халқаро аэропортида Рим-католик черкови етакчисини Озарбойжон бош вазирининг биринчи ўринбосари Ёқуб Айюбов, мамлакатнинг бошқа расмийлари ва маҳаллий католик руҳонийлари вакиллари кутиб олган.
Понтификка Ватикан давлат котиби, кардинал Пьетро Паролин бошчилигидаги черков руҳонийлари, шунингдек, жаҳон журналистларининг катта гуруҳи ҳамроҳлик қилмоқда.
Папа Францискнинг Бокуга ташрифи давомида маҳаллий католик черковига йўл олган.
Куннинг иккинчи ярмида Рим папасининг Озарбойжон президенти Илҳом Алиев билан учрашуви бўлиб ўтади. Шунингдек, понтификнинг Кавказ мусулмонлар бошқаруви раиси Аллоҳшукур Пошшозода ва Озарбойжон диний жамиятлари раҳбари билан учрашиши кутилмоқда.
Рим папаси 30 сентябрь-1октябрь кунларида Грузияда бўлганди. Шу йилнинг ёзида, июнь ойининг охирги кугнларида эса у Арманистонга 3 кунлик ташрифини амалга оширганди.
Мавзуга оид
23:45 / 11.11.2024
Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Боку шаҳрига борди
22:20 / 08.11.2024
Қорабоғ сафари: Жафокаш Фузулий ва янгиланаётган Зангилон
15:58 / 01.11.2024
Озарбойжонга сафар: Кавказ Ҳиросимасига айланган Ағдам
18:47 / 29.10.2024