Жамият | 09:31 / 03.10.2016
4815
1 дақиқада ўқилади

Brexit ҳаракати етакчиларидан бири бўлган британиялик сиёсатчи Трампга маслаҳатлар берди

Буюк Британия мустақиллик партиясининг (UKIP) собиқ раҳбари, Brexit ғояси фаолларидан бўлган Найжел Фарож CNN эфирида АҚШ президентлиги учун Республикачилар партиясидан номзод бўлган Дональд Трампга ўзининг бир неча маслаҳатларини берди.

У «Клинтон билан жанжал» бошламасликка чақирган.

«Сен нима қилишинг керак айтайми, Дональд. У билан худди ўз уйингдаги меҳмон билан гаплашгандек гаплашишинг керак», — дея қайд этган Фараж.

У шунингдек, барча ҳужумларга бепарво бўлишни маслаҳат қилган. Британиялик сиёсатчининг фикрича, бундай тактика ўринли бўлмайди ва ҳамиша фойдасиздир.

Мавзуга оид