Ўзбекистон | 21:29 / 03.10.2016
15118
1 дақиқада ўқилади

Марғилонда янги меҳмонхона ишга тушди

Марғилонда “Адраслар уйи” меҳмонхонаси фаолият бошлади. 

Уста ҳунарманд Иброҳим Асқаров ташаббуси билан бунёд этилган меҳмонхона шарқона ва замонавий меъморлик анъаналарини ўзида мужассам этган. Унда сайёҳлар учун сифатли ва замонавий сервис хизмати кўрсатиш учун барча шароит яратилган. Меҳмонхонада, шунингдек, адрас ва атлас матолари савдоси йўлга қўйилди.

Ташриф буюрувчилар ушбу миллий маҳсулотларнинг тайёрланиш жараёни, тарихи билан танишиши мумкин. 

Мавзуга оид