Жамият | 22:31 / 03.10.2016
14662
1 дақиқада ўқилади

ОАВ: Барак Обама қизлари келин дугоналари бўлишади

АҚШ президенти Барак Обама қизлари тўйда келин дугоналари бўлишади, деб маълум қилмоқда TMZ нашри.

Нашр маълумотларига кўра, Малия ва Саша биринчи хонимнинг собиқ ёрдамчиси Кристен Жарвис ва Махсус хизматнинг собиқ агенти Шон Уэстнинг никоҳ тўйида меҳмон бўладилар.

Таъкидланишича, келин ва куёв никоҳни ташкиллаштириш учун 300 минг доллар сарфлашган. Меҳмонларни R&B юлдузлари ва дижей хушнуд қилади.

АҚШ президенти рафиқаси Мишель Обама тўйга қизлари билан бирга келади, бироқ президентнинг ўзи тўйда иштирок этмайди.

 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид