Tashkent City’да карантин қоидаларини бузган ҳолда тўй ташкил этган фуқаро жаримага тортилди
Тадбирни ташкиллаштирган фуқаро Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 54-моддасига кўра жаримага тортилди.
Интернетда Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида амалдаги санитария-эпидемиология талабларини бузган ҳолда ўтказилган тўй тадбири ҳақида маълумотлар тарқади.
Пойтахт ИИББ ахборот хизмати хабарига кўра, фото ва видеолардаги меҳмонлар сони 50дан ошган.
“Коронавирус инфекцияси тарқалиши билан боғлиқ юқори хавф шароитида бундай ишларга йўл қўйиб бўлмайди”, - дейилади хабарда.
Таъкидланишича, СЭХ ишчилари томонидан мазкур факт асосида тадбирни ташкиллаштирган 32 ёшли Воҳиджон И. Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 54-моддасига кўра жаримага тортилди. Унга ЭКИҲнинг 5 баравари миқдорида жарима белгиланди.
Ижтимоий тармоқларда ушбу тўй тадбири хонанда Воҳиджон Исоқов томонидан ташкиллаштирилгани айтилади.
“Ҳурматли ҳамшаҳарлар ва Тошкент меҳмонлари! Санитария-эпидемиология талабларига жиддий қарашингизни сўраймиз. Турли маросимлар ўзингизни ва яқинларингизни ҳаётини хавф остига қўйиш учун сабаб бўла олмайди”, - дейилади ИИББ маълумотда.
Бундан олдин, Тошкентда карантин қоидаларини бузган ҳолда тўй ташкил этган фуқарога чора кўрилганди.
Мавзуга оид
11:04 / 26.06.2024
Тошкентда гул дўконида жанжал уюштирган шахсга жиноят иши очилди
08:16 / 20.06.2024
Тошкентда Matiz йўл ўртасидаги бетон устунга бориб урилди
08:03 / 25.03.2024
Тошкентда учта автомашина иштирокида ЙТҲ содир бўлди
22:54 / 23.11.2023