Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Синдзо Абэ: Россия ва Япония муносабатлари АҚШга боғлиқ эмас
Фото: RIA
Япония бош вазири Синдзо Абэ Россия билан Курил ороллари бўйича музокараларига ойдинлик киритди. Расмий Токионинг бу масалага доир нуқтаи-назари парламент мажлисида муҳокама этилган.
Абэнинг айтишича, Токио ва Москва Курил ороллари музокараларида Қрим масаласини кун тартибига киритмайди. Бироқ, япон бош вазири Қрим масаласида Токио позицияси ўзгармаслигини таъкидлаган.
Абэ шунингдек, Япония ва Россия ўртасидаги музокараларда Вашингтон тутган ўринга ҳам ойдинлик киритган.
"Биз Россия билан олиб бораётган музокараларимизни ипидан-игнасигача АҚШ билан маслаҳатлашмаймиз. Аммо, иттифоқчи сифатида асосий жиҳатларини маълум қиламиз", — деган Синдзо Абэ.
Япония ҳукумати раҳбари Россия президенти Владимир Путиннинг декабрь ойида ташриф буюраётганидан АҚШнинг хабари борлигини ҳам маълум қилган. Унинг айтишича, Токио Курил оролларининг 1956 йилдаги СССР-Япония қўшма декларациясига мувофиқ иккита жанубий оролини олиш бўйича шартга кўнмайди.
Мавзуга оид
18:51 / 23.04.2026
Уйқуда бош ҳолатини ўзи ўзгартирадиган Mirukuru ёстиғи тақдим этилди
12:03 / 23.04.2026
Эрдўған Россия ва Украина музокараларини қайта бошлашга бел боғлади
23:38 / 22.04.2026
Германия ҳарбий стратегияни қабул қилди ва Россияни асосий таҳдид деб атади
23:06 / 22.04.2026