Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Вьетнамда ўтган V Осиё соҳил ўйинларида Ўзбекистон спортчилари жами еттита медал жамғаришди
Вьетнамнинг Дананге шаҳрида ўтган V Осиё соҳил ўйинлари якунига етди. Мазкур мусобақада 41 мамлакатдан 2200 спортчи медаллар учун баҳс олиб борди.
Ўзбекистон жамоасидан спортнинг тўрт тури (кураш, самбо, футбол, муайтай) бўйича 26 иштирокчи баҳс олиб борди. Якунга кўра, миллий терма жамоа вакиллари уч олтин, битта кумуш ва уч бронза билан умумий ҳисобда 15-ўринни эгаллашди.
Кураш бўйича кечган баҳсда Миржон Тўхтаев 66 кг вазнгача бўлган беллашувларда олтин медал соҳиби бўлди. 73 кг вазнгача бўлган полвонлар баҳсида Суҳроб Худойбердиев олтин, 81 кг гача бўлган курашчилар баҳсида эса Муҳаммадали Шамсиддинов кумуш медалга сазовор бўлишди.
Ўзбекистонлик самбочилар тўртта медални қўлга киритишди. Илҳомжон Юлдашев (90 кг.гача) шоҳсупанинг юқорисига кўтарилган бўлса, Маликабону Мирзаева (56 кг гача), Санеайим Еркинбаева (+72 кг) ва Истам Кудратовлар учинчи ўрин билан чекланишди.

Мавзуга оид
08:20 / 20.05.2026
Ўзбекистон сув истеъмоли юқори давлатлар рейтингига кирди
18:32 / 15.05.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон божхоначилари чегара постларидаги муаммоларни бартараф этиш бўйича учрашув ўтказди
22:20 / 09.05.2026
Ўзбекистон-Қозоғистон чегарасида навбат юзага келди
22:02 / 02.05.2026