Жаҳон | 21:35 / 04.10.2016
20646
1 дақиқада ўқилади

Асад Ғарб Суриянинг ғалабасидан нега қўрқишини айтди

Сурия президенти Башар Асад Ғарб нима учун ҳозирги вазиятда ҳукумат ғалабасини истамаслиги борасидаги фикрини билдириб ўтди. Унинг қайд этишича, келажакдаги Сурия дунё харитасини ўзгартиради.

"Суриянинг ғалабаси минтақада мустақил тараққиёт ғоялари ёйилишига олиб келади. Ғарб айнан шу ҳодиса рўй беришидан қўрқади", дея Асаднинг сўзларини келтирган Эроннинг SANA агентлиги.

У шунингдек, Суриядаги воқеалар дунёнинг сиёсий харитасига жиддий таъсир кўрсатиши ҳақида айтган.

Бундан олдинроқ, Башар Асад маълум шартлар эвазига жангарилар билан мулоқотга киришишга тайёрлигини билдиргани хабар қилинганди.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид