Жаҳон | 23:00 / 04.10.2016
7336
1 дақиқада ўқилади

Кремлда Россия террорчиликка қарши кураш бўйича Сурия билан ҳамкорликни давом эттириши маълум қилинди

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Россия Сурия қуролли кучлари билан террорчиликка қарши кураш бўйича ҳамкорликдан воз кечмаслигини айтди, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги. 

"Исталган вазиятда АҚШнинг Сурия ишлари бўйича биз билан мулоқотдан чиқиши, албатта Суриядаги вазиятни анча мураккаблаштиради", деб айтди Песков.

Песковнинг айтишича, АҚШнинг Сурия бўйича алоқалардан чиқиши террорчилар ва ўртамиёна мухолифатни бир-биридан ажратишнинг иложсизлигига олиб келди.

"Бироқ бу Россия террорчиликка қарши кураш ва Сурия қуролли кучларига уларнинг аксилтеррорчилик ишида кўмак кўрсатиш режаларидан воз кечмоқчи эканлигини англатмайди", деб айтди Песков.

 

Мавзуга оид