Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда ўтадиган XII Халқаро ўзбек пахта ва тўқимачилик ярмаркасида 45дан ортиқ мамлакатдан вакиллар келиши кутилмоқда
Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг 2016 йил 8 июндаги “XII Халқаро ўзбек пахта ва тўқимачилик ярмаркасини ташкил этиш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига кўра жорий йилнинг 12-13 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида XII Халқаро ўзбек пахта ва тўқимачилик ярмаркаси бўлиб ўтади. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Бу йилги ярмарка “Ўзпахтасаноатэкспорт” холдинг компанияси, “Ўзбекенгилсаноат” акциядорлик компанияси, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Товар-хомашё биржаси, “Сифат” маркази ва бошқа тузилмалар томонидан ўтказилади.
XII Халқаро ўзбек пахта ва тўқимачилик ярмаркасининг асосий тадбирлари “Ўзэкспомарказ”нинг кўргазмалар залида ўтказилади. Ярмарка доирасидаги конференциялар ҳамда мулоқотларда жаҳон пахта ва тўқимачилик бозорининг етакчи вакиллари томонидан Ўзбекистон ва дунёда пахта толаси ишлаб чиқариш, савдо ва инвестицион ҳамкорликни кенгайтириш каби кўплаб масалалар муҳокама қилиниши ва ўзаро манфаатли шартномалар имзоланиши кутилмоқда.
Биринчи ярмаркага жаҳоннинг 30 давлатидан 170 компания ва фирма вакиллари ташриф буюрган бўлса, бу йил 45 дан ортиқ мамлакатнинг икки мингга яқин вакили келиши кутилмоқда.
Мавзуга оид
10:15 / 17.06.2026
Ўзбекистонда 10 ёшдан катта аҳолининг қарийб барчаси мобил телефон ишлатади
23:44 / 13.06.2026
Туркияда қўлга олинган халқаро қидирувдаги икки шахс Ўзбекистонга қайтарилди
12:12 / 09.06.2026
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари қисқарди
11:00 / 08.06.2026