Ўзбекистон | 13:16 / 05.10.2016
6023
2 дақиқада ўқилади

Facebook онлайн-дўконларга рақобатчи илова яратди

Фото: Newsroom.fb.com

Facebook ходимлари Marketplace иловасини ишлаб чиқараётганлари ҳақида маълум қилишди. У, ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларига ўзаро маҳсулотларни харид қилиш ва сотиш имконини беради, деб ёзмоқда The Verge.

Лойиҳа раҳбари Боуэн Пан таъкидлашича, шундоғам Facebook тармоғида 450 млн одам ойига нимадир харид қилади ёки сотади. Marketplace эса бу жараённи анча соддалаштиради. 

Мобиль қурилмалардаги Facebook иловасининг Messenger тугмасининг ўрнини тез орада Marketplace эгаллайди. Бу Facebook иловасининг янги функцияларига кириш имконини беради.  

Янги иловада фойдаланувчилардан хизмат ҳақи олиш кўзда тутилмаган. Бу эса, Marketplace иловасини eBay ва Amazon каби интернет сайдо майдонларидан устунлигини таъминлайди. Бундан ташқари, илова мижоз учун маҳсулотларни автоматик равишда танлаб, махсус саҳифада намойиш этади. Харидорлар, сотувчининг ижтимоий тармоқда рўйхатдан ўтган санаси, жойи ва бошқа қўшимча маълумотларни кўра олади. 

Шу билан бирга, Facebook маҳсулот сифати, алдов, ўғрилик, битим муддатига амал қилмаслик ёки етказиб бериш бўйича муаммолар учун масъулиятни зиммасига олмайди. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларнинг кўпроқ вақтини иловада ўтказиши ва шу орқали кўпроқ реклама кўришларидан бўлади. 
 

Мавзуга оид