Спорт | 12:07 / 05.10.2016
9831
1 дақиқада ўқилади

Хави Роналду борасидаги фикрларини давом эттирди

Қатарнинг "Ал-Садд" клуби ярим ҳимоячиси Хави Эрнандес "Реал" ҳужумчиси Криштиану Роналду билан юзага келган айтишувга ўз муносабатини билдирди.

"Менинг гапларим Роналдуга ёқмаганини билдим, аммо ўз фикримда қоламан. Қолаверса, унинг менга айтган "Олтин тўп" ҳақидаги гаплари ҳам ҳақиқат.

Мен одамларга ҳурматсизлик қилишни истамайман. Бироқ ўз фикримни ўзгартирмайман. У ҳам менга нисбатан ҳурматсизлик қилмадими?", - дейди Хави Marca нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Хави аввалроқ Роналдуни омади келмаганини ва у дунё тарихидаги энг яхши футболчи бўлган Месси билан бир даврда ўйнаётганлиги борасида айтиб ўтганди. Бунга жавобан эса Роналду ўзида учта "Олтин тўп" борлигини таъкидлаганди.

Мавзуга оид