Жаҳон | 12:20 / 05.10.2016
5870
1 дақиқада ўқилади

НАТО Сурия ва Ироқда қуруқликдаги амалиётларда иштирок этмайди

Фото: ТАСС

НАТО бош котиби Йенс Столтенберг маълум қилдики, альянс Сурия ва Ироқда қуруқликдаги ҳарбий амалиётларда қатнашмайди. Бу ҳақда ТАСС агентлиги хабар тарқатган.

У бу ҳақида Афғонистонга донорлик ёрдами кўрсатишга бағишланган конференция вақтида айтиб ўтган.

«НАТО қуруқликдаги ҳарбий ҳаракатларга қўшилмайди. Биз Ироқ армияси учун офицерлар тайёрлаб берамиз ва Сурияга яқин вақтлар ичида AWACS самолётлари юборамиз», — дея маълум қилган Столтенберг.

Бундан олдинги хабарларда, НАТО Сурияга AWACS русумли разведкачи-самолётлар жўнатиши маълум қилинганди.

Мавзуга оид