Жамият | 10:09 / 06.10.2016
12034
1 дақиқада ўқилади

Грузия мухолифати Саакашвилини супургилар билан кутиб олишга чиқди

Фото: © РИА Новости

Грузиянинг «Топадзе — саноатчилар, Бизнинг Грузия» сайлов блоки вакиллари республиканинг Туркия билан чегарасига супургилар билан келишган. Улар, собиқ давлат раҳбари Михаил Саакашвилининг келиши эҳтимолига норозиликларини шу тарзда изҳор қилишган, дея хабар қилмоқда «Интерфакс» агентлиги.

Сиёсий бирлашма тарқатган баёнотга кўра, блок тарафдорлари Саакашвилининг Грузияга келишига қарши чиқиб, ҳукуматдан бунга йўл қўймасликни талаб қилмоқда. Намойиш ташкилотчиларнинг ўзлари Туркия-Грузия чегарасида сиёсатчининг келиши эҳтимолига қарши митинг ташкил этишга қарор қилишган. 

Грузия пойтахти Тбилиси шаҳридаги Атиргул майдонида Саакашвили президентлиги даврида ҳукумат партияси бўлган «Ягона миллий ҳаракат»нинг 10 мингдан 20 минггача тарафдори тўплангани хабар қилинаяпти. Украинанинг Одесса вилояти губернатори Саакашвили видеоалоқа воситасида митинг иштирокчиларига мурожаат қилиб, 8 октябрь кунги сайловларда партия ғалаба қозонгудек бўлса, республикага қайтишини билдирган. 

Мавзуга оид