Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кения шимолидаги теракт оқибатида ҳалок бўлганлар сони олти кишини ташкил этмоқда
Фото: © AFP
Кения шимолидаги аҳоли турар-жой биносида содир этилган теракт оқибатида ҳалок бўлганлар сони камида олти кишини ташкил этмоқда. Ушбу теракт, тахминларга кўра, “Аш-Шабаб” террорчилик гуруҳи томонидан амалга оширилган. Бу ҳақда маҳаллий ҳукумат вакиллари хабар берган.
"Биз Мандера шаҳрига қилинган ҳужумдан азият чекдик. Унда олти киши ҳалок бўлди ва бир нафари оғир яраланди. Оила аъзоларимиз билан мотамдамиз", — деб Мандера ҳокими Али Робанинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда агентлик.
Хабарда айтилишича, теракт вақтида бинода 33 киши бўлган, улардан 25 нафарини қутқаришга муваффақ бўлинган.
Мавзуга оид
16:40 / 20.04.2026
Киевдаги теракт вақтида полициячилар ёш болани ташлаб, қочиб кетди. Тафсилотлар
09:06 / 19.04.2026
Киевдаги отишма: «Москвада туғилган шахс» ўт очди ва супермаркетда одамларни гаровга олди
19:23 / 06.04.2026
«Крокус»даги теракт учун судланган шахс ўз жонига қасд қилди
14:48 / 30.03.2026